Асосий материалларга ўтиш

Таксидога ёрдамга келган кўнгилли хизматчилар

Таксидога ёрдамга келган кўнгилли хизматчилар

Нью-Йорк штатининг Таксидо шаҳрида тонг отди. Соат 7:45. Осмон кўм-кўк. Тўрт қаватли бино ёнидаги кўл, юпқа муз билан қопланган. Махсус иш кийим ва этик кийиб олган эркагу аёллар бирин-кетин бино ичкарисига кирмоқда. Бу ерга келиш учун, улар саҳарда йўлга отланишган. Кимдир яқин атрофдаги меҳмонхонаю бошқа турар жойларда тунаган бўлса, баъзилар штатнинг Паттерсон, Уолкилл, ҳатто 80 км наридаги Бруклиндан узоқ йўл босиб келган.

Гарчи улардан аксарияти Қўшма Штатларнинг турли жойларидан ва чекка ҳудудларидан келган бўлса-да, бугун бу ерга улар ёрдам беришга шай турибдилар. Баъзилар бир ҳафтага, бошқалар олти ҳафтага, қолганлар эса узоқроқ вақт мобайнида ишлашга қарор қилишган. Улар ўз ҳисобидан йўл ҳаққини тўлашга ва бепул ишлаб беришга тайёр. Ҳа, бу ерда бўлиш уларга хурсандчилик келтиради.

Бугун 120 та кўнгилли хизматчилар келган, лекин келаси хизматчилар яна кўпаяди. Улар ошхонага кириб, стол атрофида 10 тадан бўлиб жойлашишди. Кўплар ўзларига қаҳва қўйиб олишмоқда. Ичкаридан эса дудланган чўчқа нимтасининг мазали ҳиди димоққа урилади. Роппа-роса 7:00 да, телеэкранлар орқали кунлик оят муҳокамаси бошланди. 15 дақиқадан сўнг, официантлар нонуштани столларга тарқатишга киришишди. Дудланган чўчқа нимтаси билан бирга нон, қовурилган тухум ва сўли ёрмасини келтириб қўйишди. Мана, тўкин-сочин дастурхон тайёр!

Овқат тановул қилингач, якуний ибодат айтилди ва ҳамма иш жойларига тарқаб кетди. Қурувчилар табассум билан каскаю ишчи ҳимоя нимчаларни кийиб ҳамда ҳимояловчи кўзойнагу иш қуроллари солинган оғир камарларни тақиб олишди.

Мақсад — Таксидодаги эски қоғоз ишлаб чиқарувчи корхона ҳудудида, Яҳова Шоҳидларининг халқаро идора марказини қуриш учун жой тайёрлаш. Янги бинони Уорик шаҳри яқинидаги йўл бўйида қуриш режалаштирилди. Мавжуд бўлган бинолар қайта таъмирланиб яшаш хоналари, офислар, устахона ва омборхоналар қурилди. 2013 йил чоршанба куни, маҳаллий қурилиш қўмитаси Таксидо лойиҳасини маъқуллади.

Кўнгилли хизматчилар, ўз жойларига етиб келгач, уларни қандай кутиб олишди? Нью-Жерси шаҳридан келган Вильям шундай дейди: «Байтил қабулхонасига келишингиз билан, биродарлар сизга хонангизни кўрсатиб, йўлни қандай топишни, калитдан қандай фойдаланишни тушунтириб беришга тайёр. Ҳамма сизнинг ёрдамингизга мунтазир. Нонушта қилиб, Таксидога етиб келгач, масъулиятли биродарга учрайсиз ва у сизга нима иш қилишингизни тушунтириб беради».

Бу ерда хизмат қилиш нимаси билан қизиқарли? Яҳира ва унинг эри Пуэрто-Рикодан. Улар каркас ва гипсакартон билан боғлиқ ишларда ёрдам беришади. Яҳира шундай деб бўлишди: «Биз эрта саҳар 4:30 да турамиз. Хонамизни йиғиштириб, бир чашка қаҳва ҳўплаб олиб, бизни кутиб турган автобус томон югурамиз. Кун охирида чарчаб ҳолдан тоямиз. Шунга қарамасдан, ҳамманинг юзидан табассум аримайди».

Уорик ўрмон ичида жойлашган. Зак ҳамда унинг хотини Беф, Миннесотадан. Улар Уорик ҳудудини қурилиш учун тайёрлашга кўмаклашишади. Улардан бу ерга нима сабабдан келишгани ҳақида сўрасангиз: «Яҳовага хизмат қилиб яшашдан дунёда яхшироқ мақсад йўқ. Шундай экан, қобилиятларимизни Унинг иродасини бажариш учун сарфлашни истаймиз»,— деб жавоб беришади.