Асосий материалларга ўтиш

Филиппиндаги таълим берувчилар JW.ORG веб-сайтининг фойдасини кўрмоқда

Филиппиндаги таълим берувчилар JW.ORG веб-сайтининг фойдасини кўрмоқда

2016 йили Яҳованинг Шоҳидлари Филиппиннинг Шимолий Замбоанга провинциясидаги бир гуруҳ таълим берувчиларга jw.org веб-сайтидаги видеолару мақолаларнинг фойдали тарафларини кўрсатиш шарафига муваффақ бўлди. Аввалига Шоҳидлар пойтахт шаҳар Дипологда жойлашган провинциянинг Таълим бериш департаментига ташриф буюрди. Маъмуриятдагиларга jw.org веб-сайти шунчалик ёқдики, улар Шоҳидларни Шимолий Замбоанганинг бир нечта муниципалитетидан бўлган муаллимлар учун ўтказиладиган учта семинарда 30 дақиқали презентация билан чиқишга таклиф қилди.

Презентациялар қай йўсин ўтказилди?

Яҳованинг Шоҳидлари ҳар бир семинарда муаллимларга кўрсатиш учун тахминан 300 та видео ва веб-мақолани саралаб олди. Келганларга, айниқса, «Қай йўсин қарздан қутулиш мумкин?» мавзуси жуда ёқди. Кўп устозлар бу презентация нафақат ўқувчиларга, балки уларнинг ўзига ҳам ёрдам беришини айтди. Уларнинг барчаси «Энг муҳим саволларга жавобларни қаердан излайсиз?» номли букламани қабул қилди. У ерда jw.org веб-сайтида жуда кўп қизиқарли ва фойдали маълумот борлиги айтилган.

Учта презентация шунчалик зўр ўтганидан провинциянинг Таълим бериш департаменти тахминан 600 та йўналиш берадиган мутахассисларга ва бошқа устозларга қўшимча презентациялар ўтказилишини ташкиллаштирди. Яна бир бор жуда кўп миннатдорчилик сўзларини эшитдик.

«Бу веб-сайт катта ёрдам бўлди»

Келганларнинг кўпи презентация ва веб-сайтимиз уларга қандай кўмаклашгани билан бўлишди. «Миннатдорчилик билдирмоқчиман»,— деб бўлишди бир устоз. Яна бир муаллим эса: «Жуда кўп нарсани, айниқса, қандай қилиб стресс билан курашишни ўрганишим керак. Бу веб-сайт катта ёрдам бўлди. У нафақат ёшларга, балки ёши ўтиб бораётганлар учун ҳам фойдали».

Презентацияга келган 350 дан ошиқ устоз кўпроқ маълумот олишни истади. Шоҳидлар хоҳловчиларнинг барига қўшимча адабиёт тақдим этиб, Муқаддас Китобдаги амалий маслаҳатлар билан бўлишди.

Яҳованинг Шоҳидлари Шимолий Замбоанга провинциясида 1000 дан ошиқ муаллим jw.org веб-сайтига бағишланган презентацияга келганидан жуда хурсанд. Таълим берувчи бу қимматбаҳо асбоб дунё бўйлаб барча устозларга этник, ахлоқ ва маънавий масалаларда йўл-йўриқ бўла олади a.

a Филиппиндаги таълим бериш муассасаларига ўқувчиларга нафақат таълим бериш, балки «уларнинг этник ва маънавий қадриятларини мустаҳкамлаш ва тарбия бериш» масъулияти топширилган. («The 1987 Constitution of the Republic of the Philippines, Article XIV, Section 3.2»)