Асосий материалларга ўтиш

Нега Яҳованинг Шоҳидлари: «Бу мени қизиқтирмайди»,— деган одамларникига қайта боришади?

Нега Яҳованинг Шоҳидлари: «Бу мени қизиқтирмайди»,— деган одамларникига қайта боришади?

 Аллоҳни ва яқинларимизни севганимиз боис, Муқаддас Китобдаги хабарни барча одамларга, жумладан, қачондир: «Бу мени қизиқтирмайди»,— деган кишиларга ҳам айтамиз. (Матто 22:37–39) Худога бўлган севги туфайли «кенг шоҳидлик бериш» ҳақидаги Исо пайғамбарнинг амрига бўйсунамиз. (Ҳаворийлар 10:42; 1 Юҳанно 5:3) Шунинг учун, Худонинг қадимги пайғамбарлари сингари Унинг хабарини қайта-қайта айтамиз. (Еремиё 25:4) Одамларни яхши кўрганимиз учун нажотбахш «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар»ни ҳамма, жумладан, бошида унга қизиқиш кўрсатмаганлар билан ҳам бўлишамиз. (Матто 24:14)

 Илгари хушхабарга қизиқиш кўрсатмаган одамларникига қайта борганимизда, кўпинча уни эшитмоқчи бўлганларни топамиз. Бу учта сабаб туфайли юз беради:

  •   Одамлар кўчиб кетади.

  •   Ўша оиланинг бошқа аъзолари қизиқиб қолади.

  •   Инсонлар ўзгаради. Дунёдаги ҳодисалар ёки шахсий шароитлар ўзгариши туфайли баъзилар «маънавий нарсаларга чанқоқ бўлади» ва Муқаддас Китобдаги хабарга қизиқиш кўрсатади. (Матто 5:3) Ҳатто, ҳаворий Павлус билан бўлганидай, бизга қаршилик кўрсатган одамларнинг қалби ҳам ўзгаради. (1 Тимўтийга 1:13)

 Бироқ ҳеч кимни хушхабарни қабул қилишга мажбурламаймиз. (1 Бутрус 3:15) Худога топиниш борасида ҳар бир инсон ўзи қарор чиқариши керак, деб ҳисоблаймиз. (Қонунлар 30:19, 20)