Асосий материалларга ўтиш

Нега Яҳованинг Шоҳидлари баъзи таълимотларини ўзгартирган?

Нега Яҳованинг Шоҳидлари баъзи таълимотларини ўзгартирган?

 Таълимотларимизни доим фақатгина Муқаддас Китобга асослаймиз. Шунинг учун, уни англаш борасидаги тушунчамиз ойдинлашгани сайин таълимотларимизни ҳам ўзгартирамиз a.

 Бундай ўзгариш Ҳикматлар 4:18 даги қуйидаги сўзларга мувофиқ: «Одилнинг сўқмоғи тонг шафағи кабидир, у туш пайтига қадар ёришиб бораверади». Қуёш чиқаётганда унинг нурлари атрофни тобора ёритганидек, Худо ҳам илоҳий ҳақиқатни тушунишимиз учун уни аста-секин ўз вақтида очиб беради. (1 Бутрус 1:10–12) Муқаддас Китобда башорат қилинганидек, Аллоҳ «охирзамонда» буни янада тезлаштирди. (Дониёр 12:4)

 Таълимотларимизнинг ўзгариши бизни на ҳайратга, на хавотирга солиши керак. Худонинг қадимги хизматчилари ҳам нотўғри фикрларга ва ўринсиз умидларга эга бўлиб, нуқтаи назарини ўзгартиришлари лозим эди.

 Кейинчалик Худо уларнинг тушунчаларини ўзгартирган ва У бизга ҳам бунда ёрдам беришни давом эттириши ҳақида ибодат қиламиз. (Ёқуб 1:5)

a Муқаддас Китоб борасидаги ушбу тушунчаларимиз ўзгарганини яширмаймиз. Аксинча, уларни барчага ҳавола қиламиз. Масалан, «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма»да «Таълимотларимизнинг ойдинлашиши» деган сарлавҳага қаранг.