Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари бошқа дин ишларига аралашадими?

Яҳованинг Шоҳидлари бошқа дин ишларига аралашадими?

 Яҳованинг Шоҳидлари эътиқод борасида турли дин вакиллари билан бажонидил суҳбатлашади. Лекин бошқа динлар билан ҳамкорлик қилишмайди, яъни эътиқоди фарқ қиладиган инсонларга қўшилиб Худога топинишмайди. Муқаддас Китобга кўра, Худонинг чинакам хизматчилари «ўзаро бириккан» бўлиши керак. Бунинг учун аввало уларнинг эътиқоди уйғун бўлиши даркор. (Эфесликларга 4:16; 1 Коринфликларга 1:10; Филиппиликларга 2:2) Бунга севишдан, меҳр-шафқатли ва кечиримли бўлишдан кўпроқ нарса киради. Диний эътиқоди Муқаддас Китобдаги аниқ билимга асосланади, бусиз имон беҳудадир. (Римликларга 10:2, 3)

 Эътиқоди бошқа бўлган кишиларга қўшилиб Худога топиниш Муқаддас Китобда битта бўйинтуруққа қўшилиш билан солиштирилган. Бу Худо хизматчиларининг имонига зиён келтиради. (2 Коринфликларга 6:14–17) Шу сабабли, Исо пайғамбар шогирдлари дин билан боғлиқ бўлган ишларга аралашмаслиги кераклигини таъкидлаган. (Матто 12:30; Юҳанно 14:6) Шу сингари, Мусо пайғамбар орқали нозил қилинган Тавротда ҳам исроилликларга қўшни халқлар билан бирга сиғиниш тақиқланган эди. (Чиқиш 34:11–14) Кейинчалик ҳам садоқатли исроилликлар қўшни халқларнинг ёрдамини рад этишган, чунки бу ўзга дин вакиллари билан диний иттифоқ тузишга олиб келар эди. (Эзра 4:1–3)

Яҳованинг Шоҳидлари дини бошқа кишилар билан гаплашадими?

 Ҳа. Дарҳақиқат, эътиқоди бошқа бўлган инсонлар билан суҳбатлашиш учун 2019 йили 2 088 560 437 соат вақтимизни бағишлаганмиз. Биз ҳаворий Павлус каби «иложи борича кўпроқ одамлар»нинг фикрлаш тарзини тушуниб, ишонган нарсалари ҳақида билишга ҳаракат қиламиз. (1 Коринфликларга 9:19–22) Суҳбат пайтида Муқаддас Китобдаги маслаҳатга чин дилдан риоя қилиб, бошқаларга «камоли эҳтиром» билан муомала қиламиз. (1 Бутрус 3:15)