Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ 27 АПРЕЛЬ
ҚЎШМА ШТАТЛАР

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Қўшма Штатлар

Қутлуғ Кечлик маросими Флоридадаги иккита қамоқхонада кўрсатилди

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Қўшма Штатлар

Флориданинг Палм-Бич ҳудудидаги иккита қамоқхонада 1,100 дан зиёд кишига Қутлуғ Кечлик маросимининг олдиндан тайёрланган ёзуви 7 апрелда қуёш ботгандан кейин кўрсатилди. Чунки Яҳованинг Шоҳидлари у ерга нутқ айтиш учун бора олмаган.

Ҳар ҳафта қамоқхоналарга бориб, ихтиёрий равишда Муқаддас Китоб асосида таълим берадиган 12 та биродарнинг бири шундай деди: «Ҳаммаси шунчалик яхши ўтганидан ҳайронмиз. Шуниси аниқки, Тангри Яҳова ўша кишилар Қутлуғ Кечлик нутқини эшитишларини хоҳлаган».

Биродарларимиз қамоқхона руҳонийсидан иккита қамоқхонада бу нутқни сўзлашга рухсат сўрашган. Лекин ҳукумат томонидан COVID-19 пандемияси туфайли чекловлар киритилгани учун, биродарларимиз нутқни айтишга у ерга бора олишмаган. Улар бу вазиятнинг ечимини топишидан аввал, ўша руҳоний Қутлуғ Кечлик нутқининг олдиндан тайёрланган нусхасини сўраганда, биродарларимиз ҳайрон қолишибди. У иккита қамоқхонада ҳам ўша нутқ видео орқали узатилишини ташкиллаштирибди.

Видеодан ташқари биродарларимиз ўша руҳонийга Қутлуғ Кечлик таклифномаларини маҳбусларга тарқатишни ёки қамоқхоналарда жойлаштиришни режалаштиришган. Қизиғи шундаки, бу сафар ҳам руҳоний биродарларимиздан олдин бундай таклифномаларни қамоқхоналарда осиб қўйган экан. 7 апрель кечки пайт хоҳлаган ҳар бир маҳбус Қутлуғ Кечлик нутқини томоша қила олган.

Маросимдан сўнг руҳоний биродарларимиз билан боғланиб, маҳбуслар учун кўпроқ Муқаддас Китоб юборилишини сўрабди. Қамоқхоналарга етказилган ҳамма Муқаддас Китоблар тарқатилибди. Бироқ етмай қолиб, кўп маҳбуслар яна Муқаддас Китоб сўрашган.

Ҳатто қамоқхонанинг панжаралари ҳам Худонинг Каломи одамларга етиб боришига тўсиқ бўла олмаётганидан хурсандмиз. (Матто 24:14)