Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ 23 АПРЕЛЬ
ҚЎШМА ШТАТЛАР

Қўшма Штатларнинг жануби-шарқида 100 дан зиёд торнадо юз берди

Қўшма Штатларнинг жануби-шарқида 100 дан зиёд торнадо юз берди

2020 йили 12, 13 апрелда Қўшма Штатларнинг жануби-шарқида 100 дан ошиқ торнадо юз берди. Миллий об-ҳаво хизматининг маълумот беришича, ўша торнадолар бирининг кенглиги уч километрдан зиёдроқ эди; у АҚШнинг тарихида энг каттаси деб ҳисобланади.

Филиал биродару опа-сингилларимизнинг ҳол-аҳволини билиш учун, дарров ўша ҳудуддаги туман нозирлари билан боғланди. Ҳеч бир имондошимиз ҳалок бўлмади. Уйига торнадо ёпирилган битта опамиз оз-моз жароҳатланди. Жами бўлиб, 63 та имондошимиз бошқа жойга кўчирилди, 12 та биродару опа-сингилларимизнинг уйи қулади ва 58 та уй лат еди. Бундан ташқари, бешта Йиғилиш залимизни бир оз таъмирлаш керак, битта залнинг устига эса дарахт қулагани учун қаттиқ зарар кўрди.

Маҳаллий оқсоқоллар ва туман нозирлари ҳамиша вазиятдан хабардор бўлиб туришибди. Улар имондошларимизга амалий ва маънавий ёрдам кўрсатишяпти, жабр кўрганларга Муқаддас Китоб асосида тасалли беришяпти. (Ишаё 40:1)