Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ 24 ИЮНЬ
КОНГО ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ

Конго (Киншаса) филиалининг ҳудудидаги Яҳованинг Шоҳидлари дуч келган пандемия, сув тошқини ва қуролли тўқнашувлар

Конго (Киншаса) филиалининг ҳудудидаги Яҳованинг Шоҳидлари дуч келган пандемия, сув тошқини ва қуролли тўқнашувлар

Конго Демократик Республикаси ва Конго Республикасининг баъзи ҳудудларидаги биродару опа-сингилларимиз короновирус пандемиясидан ташқари, сув тошқини ва қуролли тўқнашувлар дастидан азоб чекишмоқда. Конго (Киншаса) филиали ушбу иккита мамлакатдаги ваъзгўйлик фаолиятига ғамхўрлик қилади. Филиал шунингдек, у ердаги имондошларимизга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатади. Ҳозирги кунда филиал томонидан табиий офатлардан талафот кўрган имондошларимизга ёрдам кўрсатиш мақсадида 57 та қўмита тузилди. 90 000 дан зиёд биродару опа-сингилларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

2020 йил 16 ва 17 апрель кунлари Конго Демократик Республикасининг шарқий провинцияларида ёмғир дастидан сув тошқини юз берди ва 139 та ваъзгўй ўз уйидан маҳрум бўлди. Улар имондошларимизнинг уйларида яшамоқда. Ўша ҳудуддаги табиий офатлардан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш қўмиталари имондошларимизга яшаш учун хонадонлар топишга кўмаклашишяпти.

Бошқа имондошларимиз бу қўмиталарнинг ишлари учун сахийлик ила хайр-эҳсонлар қилишди. Бир ҳудудда биродарларимиз 700 килограмм банан, 400 килограмм дон ва 220 килограмм маниока ва маниока баргларини йиғиб беришди.

Шунингдек, бир жамоатдаги 60 та ваъзгўй тўқнашув дастидан жабр кўрган ҳудуддаги 50 та имондошимизни ўз уйларига қабул қилишди. Улар табиий офатлардан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш қўмиталари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари келишидан олдин ҳам ўз озиқ-овқатларини келганлар билан бўлишишган.

Конго Республикасининг пойтахти бўлмиш Браззавильдаги биродаримиз кўрсатилган ёрдам учун шундай миннатдорлик билдирди: «Ҳаёт кўз очиб-юмгунча ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Мен ишлардим ва оддий ойлик олардим. Хотиним ҳам ҳар хил вақтинча ишларни қиларди. Шундай қилиб, кун кечирардик. Пандемия бошлангач эса, ишсиз қолдик. Лекин Яҳовадан умидимизни узмадик. Егулигимиз тугаганда, бизга ёрдам бериш учун Яҳова бирор чора кўрарди».

Киншаса шаҳрида яшовчи Мбуи Эстер исмли бева опамиз шундай деди: «Бир ой аввал хўжайиним ҳаётдан кўз юмди ва мен жуда ёрдамга муҳтож эдим. Ишсизман, учта боламни боқишим керак. Бизда бунча кўп озиқ-овқат ҳали бўлмаган. Яҳовага раҳмат!»

Яҳова биродару опа-сингилларимизга ғамхўрлик қилишини ва ёрдам кўрсатиш ишларга барака беришини тилаб ибодат қиламиз. Шунингдек, ҳар бир инсон ер юзида мўл-кўлчилик бўладиган пайтда завқ ила яшашини орзиқиб кутяпмиз. (Забур 72:16)