Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ 29 АПРЕЛЬ
ДУНЁ БЎЙЛАБ ЯНГИЛИКЛАР

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Бутун дунё бўйлаб расмлар

Дунё бўйлаб алоҳида бўлишга мажбур бўлсак ҳам, миннатдорчилик билдиришимизга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмади

2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросими. Бутун дунё бўйлаб расмлар

2020 йили, 7 апрелда қуёш ботгач, дунё бўйлаб биродару опа-сингилларимиз Қутлуғ Кечлик маросимини тарихда ўзгача из қолдирадиган тарзда ўтказишди. Пандемия дастидан кўпчилигимиз одатдагидай бирга йиғила олмаган бўлсак ҳам, Исонинг: «Буни мени эслаб туриш учун қилинглар»,— деган сўзларига бўйсунишга қарор қилдик. (Луқо 22:19) Бутун дунё бўйлаб имондошларимиз — турмуш қурмаганлар, жуфтликлар, фарзандлари бор бўлган оилалар ва азиз қарияларимиз — барчамиз якдилликда Тангри Яҳова ҳамда Исо Масиҳга бўлган миннатдорчиликни кўрсатдик.

Бутун дунёдаги имондошларимиз 2020 йилги Қутлуғ Кечлик маросимига қандай тайёргарлик кўришганини ва ўтказишганини кўрсатувчи расмларни завқ ила томоша қилинг.