Асосий материалларга ўтиш

2020 ЙИЛ 23 ИЮНЬ
ГРУЗИЯ

«Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашри грузин тилида чиқди

«Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашри грузин тилида чиқди

2020 йил 21 июнь, якшанба куни видеоконференция орқали ўтган махсус дастурда «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»нинг қайта кўриб чиқилган нашри грузин тилида ҳам чиққани эълон қилинди. Етакчи кенгаш аъзоси Жеффри Жексон биродар олдиндан ёзиб олинган нутқда бу нашр чоп этилганини эълон қилди. Бу дастурни жами 19 521 киши томоша қилди. Электрон нусхасини jw.org сайтидан юклаб олиш учун, бу нашр дарҳол у ерга қўйилган эди.

Таржимонлар ушбу нашрни 4 йил ичида тугатишди. Бу таржимонларнинг бири шундай деб бўлишди: «Матн оддий тилда бўлгани учун ҳамма ёшдаги одамлар уни тушунади. Умид қиламизки, оилалар уни завқ ила биргалашиб тадқиқ қилишади».

Бошқа таржимон: «Мақсадимиз, уни ўқийдиган барча инсонлар маълумоти қандай бўлишидан қатъи назар матнни осонликча тушуна олишидан иборат эди»,— деб айтди.

Муқаддас Китобнинг ушбу аниқ ва тушунарли нашридан фойдаланадиган ҳамма инсонлар, Тангри Яҳованинг севгисини кўрсатувчи бу совға учун Ундан миннатдор бўлишига аминмиз. (Ёқуб 1:17)