Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

WATCHTOWER LIBRARY

«Watchtower Library» дастурини янгилаш

«Watchtower Library» дастурини янгилаш

«Watchtower Library» дастурини шундай созлашингиз мумкинки, у Интернетга уланганида янгиланиш мавжудлигини автоматик равишда текширади. Ё бўлмаса, адабиётлар ва мақолаларни янгилаш пакети ёрдамида қўлда янгиласангиз бўлади.

Янгиланиш мавжудлигини текшириш

Интернетга уланганда «Watchtower Library» дастури учун янги адабиётлар ва мақолалар мавжудлигини текширмоқчи бўлсангиз қуйидаги қадамларни қўйинг.

  1. «Watchtower Library» дастурига кириб асосий менюдан Кутубхонани танланг ва Созламаларни босинг. Шунда Кутубхона созламалари ойнаси очилади.

  2. Кутубхона созламалари ойнасидан Янгиланишларга кириб, Янгиланишларни автоматик равишда юклашни белгиланг.

  3. Мабодо янгиланишлар мавжуд бўлса, дастур сиздан янгиланишларни юклаб олиш ва уни автоматик равишда ўрнатишга рухсат сўрайди. Дастур янгиланишларни юклаши ва қўллаши учун Ҳа тугмасини босинг.

«Watchtower Library» дастурини қўлда янгилаш

Янгилаш пакетини қўллаш орқали «Watchtower Library» дастурини қўлда янгилашингиз мумкин. Сўнгги янгилаш пакетига эга бўлиш учун, уни янгиланган «Watchtower Library» дастуридан экспорт қилинг ёки ушбу саҳифадаги Юклаш тугмасини босиб юкланг.

Янгилаш пакетини экспорт қилиш

Янгилаш пакети файлини яратиш учун қуйидаги қадамларни қўйинг.

  1. «Watchtower Library» дастурига кириб асосий менюдан Маълумотни танланг, Қўлда янгилашга кириб, Янгилаш пакетини яратишни босинг.

  2. Янгилаш пакетини компьютерингизнинг қаерига сақламоқчи эканингизни кўрсатиб, Сақлаш тугмасини босинг. Шунда «Watchtower Library» охири “.updatepkg” номи билан тугайдиган файлни яратади.

Янгилаш пакетини юклаш

Сизнинг тилингизда «Watchtower Library» дастури учун янгиланишлар мавжудлигини текшириш учун пастдаги тугмани босинг. Агар улар мавжуд бўлса, юқорида келтирилган маслаҳатга амал қилиб файлни компьютерингизга сақланг.

Янгилаш пакетини қўллаш

Янгилаш пакетини қўллаб «Watchtower Library» дастурини қўлда янгилаш учун қуйидаги қадамларни босинг:

  1. «Watchtower Library» дастурига кириб асосий менюдан Маълумотни танланг, Қўлда янгилашга кириб, Янгилаш пакетини қўллашни босинг.

  2. Браузер ойнаси очилади. Шу ойнада охири “.updatepkg” номи билан тугайдиган файлни топинг. Сўнг файлни белгилаб Очиш тугмасини босинг. Шунда «Watchtower Library» дастури учун янгилаш пакети қўлланилади.