Асосий материалларга ўтиш

Иблис чиндан ҳам мавжудми?

Иблис чиндан ҳам мавжудми?

Муқаддас Китобга асосланган жавоблар

 Ҳа, Иблис чиндан ҳам мавжуд шахс. У ёвузлашиб, Худога қарши чиққан руҳий шахс ва «дунёнинг ҳукмдори»дир. (Юҳанно 14:30; Эфесликларга 6:11, 12) Муқаддас Китобда қуйидаги исм ва тавсифлар орқали Иблиснинг шахсияти очиб берилган:

Шунчаки ёвузлик рамзи эмас

 Айрим инсонлар Шайтон Иблис деганда шунчаки одамнинг ичидаги ёвузликни тушунади. Лекин Муқаддас Китобда Худо Шайтон билан мулоқот қилгани ёзилган. Худо мукаммалдир, шунинг учун ҳам ичидаги ёвузлик билан мулоқот қила олмасди. (Қонунлар 32:4; Аюб 2:1–6) Қолаверса, Шайтон гуноҳдан холи бўлган Исони васваса қилган. (Матто 4:8–10; 1 Юҳанно 3:5) Демак, Муқаддас Китобдан кўриняптики, Иблис мавжуд ва у шунчаки ёвузликнинг рамзи эмас.

 Аксарият одамлар Иблиснинг мавжудлигига ишонмаётганидан ҳайрон қолишимиз керакми? Асло, чунки Муқаддас Китобда Шайтон ўз мақсадларига эришиш учун ёлғондан фойдаланиши ҳақида айтилган. (2 Салоникаликларга 2:9, 10) У қўллайдиган ҳийла-найранглардан бири — одамлар унинг мавжудлигига ишонмаслиги учун уларнинг зеҳнини кўр қилишдир. (2 Коринфликларга 4:4)

Иблис ҳақидаги нотўғри фикрлар

  Нотўғри фикр: Шайтон Худога одамларни ҳукм қилишга ёрдам беради.

 Тўғри фикр: Иблис — Худонинг хизматчиси эмас, Унинг душманидир. Шайтон Иблис Худога хизмат қилаётган инсонларга қарши чиқиб, уларни айбламоқда. (1 Бутрус 5:8; Ваҳий 12:10)