Асосий материалларга ўтиш

ОИЛА УЧУН ЁРДАМ | БОЛА ТАРБИЯСИ

Қай йўсин ота-оналар фарзандларига таълим-тарбия бера олади?

Қай йўсин ота-оналар фарзандларига таълим-тарбия бера олади?

 Нимани билишингиз керак?

 Бугунги кунда айрим маданиятларда фарзандлар ота-оналари билан яқин муносабатларга эга ва улардан йўл-йўриқ излашади. Бошқа маданиятларда эса ёшлар кўпинча тенгдошларидан маслаҳат сўрашади.

 Тенгдошларидан йўл-йўриқ излаган ёшлар ота-оналарининг панд-насиҳатини писанд қилмай қўйишади. Шунга бундай фарзандлар ўсмир ёшга етганида, ота-оналар уларга сўзи ўтмаётганини ҳис қилишлари мумкин. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, сабаби фарзандлар бошқа болалар билан кўп вақт ўтказишса, улар ота-онасининг эмас, балки бир-бирининг тарбиясини олишади.

 Нега фарзандлар ота-оналари билан эмас, балки тенгдошлари билан яқин муносабатларга эга бўлиши осонроқ? Қуйидаги омилларни кўриб чиқайлик:

  •   Мактаб. Фарзандлар кўп вақтини бошқа болалар билан ўтказишса, бир-бирига боғланиб қолишади ва улар учун ота-оналаридан кўра тенгдошларининг кўнглини олиш муҳимроқ бўлиб қолиши мумкин. Ўсмирлик ёшида эса бу янада долзарб муаммога айланиши эҳтимолдан йироқ эмас.

    Фарзандлар синфдошларининг эмас, ота-оналарининг кўнглини олишни муҳимроқ деб билишлари керак

  •   Бирга кам вақт ўтказиш. Кўп оилаларда болалар мактабдан қайтишганида уйда ҳеч ким бўлмайди, чунки ота ёки она, ё бўлмаса, уларнинг иккови ҳам ишда бўлиши мумкин.

  •   Ўсмирлар маданияти. Болалар ўсмирлик даврига қадам ташлашганида ўсмирлар маданияти бўйича яшай бошлашади. Бу маданиятнинг кийиниш, гапириш ва ўзини тутиш борасида ўзига хос қонун-қоидалари бор. Кўп ҳолларда ўсмирлар учун ота-оналарининг улар ҳақидаги фикри эмас, тенгдошларининг фикри муҳимроқдир.

  •   Маркетинг. Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини ва кўп ўйин-кулги турларини асосан ёшлар учун яратишади. Бу туфайли ота-оналар ва уларнинг ўсмир ёшдаги фарзандлари ўртасида тушунмовчиликлар юзага келади. «Агарда ўсмирлар маданияти йўқ бўлиб кетганида эди,— деб ёзади психолог Роберт Эпстайн,— миллиардлаб доллар даромад келтирадиган индустрияларнинг аксарияти бир зумда касодга учраган бўларди». a

 Нима қила оласиз?

  •   Болангиз билан яқин муносабатларни сақланг.

     Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Бугун мен сизларга буюрган бу сўзларни қалбингизда сақланглар. Уларни фарзандларингизга уйда ўтирганингизда ҳам, йўлда кетаётганингизда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам айтиб, қалбларига жо қилинглар». (Қонунлар 6:6, 7)

     Фарзандларингизнинг тенгдошлари уларга дўст бўлиши мумкин, лекин улар ота-онадек панд-насиҳат бера олмайди. Лекин руҳингиз тушмасин, сабаби мутахассисларнинг айтишича, аксарият болалар ва ўсмирлар ота-онасига ҳурмат кўрсатиб, уларни мамнун қилишни истайди. Агар фарзандларингиз билан яқин муносабатларга эга бўлсангиз, уларга тенгдошларидан кўра кўпроқ таъсир қила оласиз.

     «Болаларингиз билан вақт ўтказишингиз даркор, масалан, овқат пишириш, уй йиғиштириш ва ҳатто уй вазифасини бажариш каби кундалик ишларни бирга қилсангиз бўлади. Биргаликда мароқли ишлар билан шуғулланинг, жумладан, ўйинлар ўйнанг, фильмлар кўринг ёки телевизор томоша қилинг. “Озгинаю созгина” деган фикрдан қочинг, чунки болаларингиз билан етарлича вақт ўтказмасангиз, яқин муносабатларни ривожлантира олмайсиз». (Лоррейн)

  •   Фарзандингиз фақат тенгдошлари билан эмас, балки бошқа ёшдаги кишилар билан ҳам дўстлашсин.

     Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Аҳмоқлик боланинг қалбига ўрнашган». (Ҳикматлар 22:15)

     Баъзи ота-оналар фарзандларининг дўстлари кўплигидан кўнгли тўқ бўлади. Тўғри, фарзандингиз тенгдошлари билан дўстлашса, бу унга бошқалар билан тезда чиқишиб кетишга ёрдамлашади, аммо у етук инсон бўлиб улғайиши учун турли ёшдаги кишилар билан дўстлашиши лозим. Сабаби тенгдошлар бола муҳтож бўлган таълим-тарбияни бера олмайди, буни фақат меҳрибон ота-она аъло даражада бажара олади.

     «Боланинг тенгдошлари айрим нарсалар борасида билимга эга бўлиши мумкин, лекин улар бошқа болаларга тўғри қарорлар чиқаришга кўмаклашадиган ҳаётий кўникмаларга, тажрибага ва доноликка эга эмас. Фарзандлар ота-оналарининг йўл-йўриғига амал қилишса, ёшларига мос равишда улғайиб, етук инсон бўлишади». (Надия)

  •   Доно маслаҳатлар беринг.

     Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Доно билан юрган доно бўлади». (Ҳикматлар 13:20)

     Фарзандларингиз улғайиб қолган бўлса-да, сиз билан вақт ўтказишдан катта фойда олишлари мумкин. Уларга яхши ўрнак кўрсатинг.

     «Болалар учун энг зўр намуна — уларнинг ота-онасидир. Фарзандлар ота-онасини севиб, ҳурмат қилишга ўрганишса, уларга ўхшаб катта бўлишни исташади». (Кэтрин)

a «Teen 2.0—Saving Our Children and Families From the Torment of Adolescence» номли китобдан олинган.