Асосий материалларга ўтиш

Махфийлик ва кукилар сиёсати

Махфийлик ва кукилар сиёсати

Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти бошқаларнинг шахсий ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Маълумотларни ҳимоя қилиш сиёсати ҳақида кўпроқ билиш учун бу ерни босинг. Бутун дунё бўйлаб ушбу ташкилот буларга риоя қилади.

Махфийлик сиёсатида Яҳова Шоҳидларининг ташкилоти шахсий маълумотларни кўриб чиқиши ҳақида асосий қоидалар мавжуд. Бундан ташқари, қуйида мазкур сайтга бевосита тегишли бўлган принциплар ҳам келтирилган.

Ушбу сайт Watchtower Bible and Tract Society of New York, Inc. («Қўриқчи Минораси Жамияти»нинг) шахсий мулки ҳисобланади. Бу, Яҳова Шоҳидларининг фаолиятини ва Муқаддас Китобдан таълим бериш ишини қўллаб-қувватлайдиган нотижорий ташкилотдир. Мазкур сайтнинг баъзи серверлари Америка Қўшма Штатларида жойлашган.

Шахсий маълумотлар

Ушбу веб-сайтга юборилган шахсий маълумотлар фойдаланувчи билан келишилган мақсадда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар томонидан ишлатилади.

Биз шахсий маълумотларингизни бошқаларга бермаймиз. Қуйидаги вазиятлар бундан истисно бўлиши мумкин: агар фойдаланувчининг сўровини амалга ошириш керак бўлса (батафсил тушунтириб берилган тақдирда) ёки бундай маълумотларни тақдим этиш муайян қонундаги талабларнинг бажарилишини таъминлаш учун чиндан ҳам керак бўлса ёки бундай маълумотларни тақдим этиш қаллоблик, техник носозликларни аниқлаш ёки хавфсизликни таъминлаш учун чиндан ҳам керак бўлса. Ушбу сайтдан фойдаланиб, фақатгина юқорида келтирилган вазиятларда сизга тегишли шахсий маълумотни учинчи шахсга ошкор этишга рози эканингизни кўрсатасиз. Сиз ҳақингиздаги бирон-бир шахсий маълумот ҳеч қандай шарт билан сотилмайди ёки пул эвазига тақдим этилмайди.

Учинчи шахслар. Мазкур сайтда бизнинг номимиздан турли хизматларни бажаришга (масалан, онлайн-бланкни тўлдиришга) жалб қилинадиган учинчи шахсларга тегишли веб-сайтларнинг саҳифа манзиллари келтирилган. Учинчи шахснинг сайтида эканингизни браузерингизнинг манзил сатри орқали билиб олишингиз мумкин. Учинчи шахслар биз каби стандартларга риоя этиш-этмаслигини аниқлаш учун, уларнинг хизматидан фойдаланишдан олдин маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш даражасини синчковлик билан текширамиз. Агар учинчи шахсларнинг сиёсати тўғрисида қандайдир саволларингиз бўлса, илтимос, бу ҳақда уларнинг сайтида ўқиб кўринг.

Хавфсизлик

Биз сизнинг шахсий маълумотларингиз хавфсизлигига жиддий ёндашамиз. Маълумотни узатганда Transport Layer Security (TLS) каби шифрлаш протоколидан фойдаланган ҳолда шахсий маълумотларингизни ҳимоя қиламиз. Биз фойдаланиши чекланган компьютер тизимларидан фойдаланамиз. Сиз тақдим этган махфий маълумотлар жисмоний, электрон ва процессуал ҳимоялаш чоралари кўрилган қўриқланадиган биноларда сақланади.

Аккаунтлар

Ушбу сайтда аккаунт яратганингизда ёзган электрон манзилингиз сиз билан боғланиш учун ишлатилади. Масалан, агар фойдаланувчининг исми (login) ёки паролингизни эсдан чиқарсангиз, ёрдам хизмати паролингизни тиклаш учун аккаунтингизда кўрсатилган электрон манзилингиз орқали сиз билан уланади.

Хайр-эҳсонлар

Агар онлайн хайр-эҳсон қилсангиз, исмингизни ва сиз билан боғланиш учун маълумотни сақлаб қўямиз. Банк карточкалари орқали қилинган хайр-эҳсонларни олиш учун онлайн тўловларни амалга оширадиган аккредитив тизимлардан фойдаланамиз. Улар шахсий маълумотларни жаҳон стандартлари бўйича ҳимоялайди. Тўловни амалга оширадиган тизимлар учун сиз юборган маълумотларга, кредит карточкангизга ва банкдаги ҳисоб рақамингизга кириш имконига эга эмасмиз ва уларни сақламаймиз. Хайр-эҳсон қилингач, пул ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот камида 10 йил сақланади. Бу хайр-эҳсон қилинган санани, унинг миқдорини ва ушбу хайр-эҳсон қай йўсин амалга оширилганини ўз ичига олади. Шундай йўл тутиб, бухгалтерлик ҳисоби стандартларига амал қиламиз ва бу муддат давомида сизда пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволга жавоб берамиз. Биз сиз билан боғланиб, яна эҳсон қилишингизни сўрамаймиз.

Бошқа маълумот

Хайр-эҳсон ёки аккаунт яратиш учун эмас, бошқа мақсадда (масалан, Муқаддас Китоб тадқиқини сўраб) шахсий маълумотни (мисол учун, исмингизни, электрон манзилингизни ёки телефон рақамингизни) тақдим этишингиз мумкин. Биз бундай маълумотларни сиз қайси мақсадда тақдим этган бўлсангиз, фақатгина шу мақсадда фойдаланиш учун йиғамиз, сақлаймиз ва фойдаланамиз.

Куки файллари ва ўхшаш технологиялар

Ҳар сафар сайтга кирганингизда биз муайян маълумотни автоматик воситалар ёрдамида сақлаб қоламиз. Биз ушбу маълумотларни куки файллари, веб-маёқлар ва шунга ўхшаш технологиялар ёрдамида тўплаймиз. Ушбу ҳужжатда «куки» сўзи кенг маънода ишлатилади ва бу сўз остида шунга ўхшаш технологиялар, масалан, локал хотира назарда тутилади.

Куки файллари. Бошқа веб-сайтлар сингари, ушбу сайтга кирганингизда «куки» номли файлларнинг кичик қисми телефонингизнинг, планшетингизнинг ёки компьютерингизнинг қаттиқ дискида сақлаб қолиниши мумкин. Кукининг турлари ҳар хил бўлиб, сайт билан ишлашингизни енгиллаштириш мақсадида, уларнинг ҳар бири муайян вазифани бажаради. Сайтимизга илгари ташриф буюрган-буюрмаганингизни билиш ва сиз танлаган созламаларни сақлаб қолиш учун куки файлларидан фойдаланамиз. Масалан, сайтда муайян тилни танлаган бўлсангиз, бу куки файлларида сақлаб қолиниши мумкин ва сайтимизга кейинги сафар кирганингизда, сайтнинг тили автоматик тарзда танланади. Биз куки файлларидан реклама қилиш мақсадида фойдаланмаймиз.

Қуйида сайтимизда ишлатиладиган куки файлларининг 3 та тури келтирилган:

  1. Ўта зарур кукилар. Улар сайтимизда муайян функциялардан фойдаланиш, масалан, сайтга кириш ёки бланкларни тўлдириш имконини яратади. Бундай куки файллари бўлмаса, сиз сўраган баъзи хизматлар кўрсатилмайди, мисол учун, хайр-эҳсон қилишнинг иложи бўлмайди. Қолаверса, бундай куки файллари сеанс давомида сиз сўраган хизматларни тақдим этишимизга имкон беради. Мазкур куки файллари реклама қилиш ёки Интернетдан қандай фойдаланаётганингизни кузатиш мақсадида шахсий маълумотларингизни йиғмайди.

  2. Функционал кукилар. Улар туфайли сайт сиз танлаган созламаларни (масалан, фойдаланувчининг исмини, тилни, жойлашувингизни) эслаб қолиш ва сайтдан фойдаланишни енгиллаштирувчи кенг функциялардан фойдаланиш имконини беради.

  3. Аналитик кукилар. Ушбу кукилар сайтдан қандай фойдаланганингиз ҳақидаги маълумотни йиғиш учун керак. Мисол учун, сайтимизга неча бор кирганингиз ёки ўртача қанча вақт ундан фойдаланганингиз ҳақидаги маълумот тўпланади. Бу маълумот сайтнинг фаолиятини яхшилаш учунгина ишлатилади.

Баъзи кукилар четдан бўлиб, бошқа доменларга тегишли. Биз фақатгина ўзимизнинг кукилардан фойдаланимз. Google reCAPTCHA билан боғлиқ кукилар бундан истисно. Google reCAPTCHA кукиларидан ҳақиқий фойдаланувчини спам тарқатувчи роботлардан фарқлаш мақсадида фойдаланилади. Google браузерининг махфийлик сиёсати билан қуйидаги манзилга кириб, танишиб чиқишингиз мумкин:

https://www.google.com/intl/en/policies/privacy/.

Веб-маёқлар. Сайтимиз саҳифаларида веб-маёқлар номли кичик файллар бўлиб, баъзи ҳаракатларингиз, мисол учун, муайян саҳифаларга неча маротаба кирганингиз тарихини йиғади. Веб-маёқлар мазкур сайт қандай ишлаётганини кузатиш ва унинг фаолиятини яхшилаш учун ишлатилади.

IP-манзиллардан фойдаланиш. IP-манзил — бу компьютерингизни Интернетда аниқлайдиган рақамли код. Фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиш, сайтимиздаги муаммоларни юзага чиқариш ва хизматимизнинг сифатини яхшилаш учун браузерлар турини аниқлаш мақсадида IP-манзилларни ишлатамиз.

Танловингиз. Аксарият браузерлар кукиларни ўчириб қўйиш имконини беради ёки уларни мосламангизда сақлашдан олдин рухсат сўрайди. Кукиларни сақлашни билиш учун браузерингиз йўл-йўриқларига қаранг. Шуни унутмангки, кукилар ўчирилган бўлса, сайтимиздан тўла равишда фойдалана олмайсиз.

Фаол сценарийлар (JavaScript)

Бу сценарийлар сайтнинг ишини яхшилаш учун ишлатилади. Бундай технология ёрдамида сайт фойдаланувчиларининг сўрови тезроқ амалга оширилади. Сайт бу сценарийлардан фойдаланувчиларга тегишли маълумотни рухсатсиз йиғиш ёки дастурларни фойдаланувчининг компьютерига жойлаштириш мақсадида фойдаланмайди.

Сайтнинг баъзи қисмлари тўғри ишлаши учун браузернинг созламаларида JavaScript сценарийларини ёқиш керак. Кўп веб-браузерлар томонидан ушбу функцияни ёқиш ёки ўчиришга рухсат берилади. Танланган веб-сайтларда сценарийларни ёқиш борасида веб-браузерларга тегишли ҳужжатларда ўқисангиз бўлади.

Ҳуқуқларингиз

Ушбу сайтдан бепул фойдаланишингиз, жумладан ҳар қандай адабиётларни, видеоларни ёки аудио дастурларни юклашингиз мумкин. Сайтимиздан фойдаланиш учун аккаунт яратиш, хайр-эҳсон қилиш ёки шахсий маълумотларингиз билан бўлишиш талаб этилмайди. Лекин аккаунт яратиш, хайр-эҳсон қилиш, Муқаддас Китоб тадқиқини сўраш ёки сайтимиздан бошқача усулда фойдаланишга қарор қилган бўлиб, шахсий маълумотингизни тақдим этсангиз, мазкур махфийлик сиёсатидаги маълумот ва кукиларнинг ишлатилиши билан рози эканингизни билдирасиз. Розилигингиз Америка Қўшма Штатларида жойлашган серверларда сақланадиган маълумотларга ҳам тегишлидир. Шунингдек, шахсий маълумотингиз «Қўриқчи Минораси Жамияти» ва турли мамлакатлардаги Яҳова Шоҳидларининг фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган ташкилотлар томонидан йиғилиши, қайта ишланиши, юборилиши ва сақланишига ҳам тааллуқли. Сиз ҳақингиздаги маълумотларни ким йиғади? Бу сайтимиздан қандай фойдаланишингизга боғлиқ. Масалан, муайян мамлакатдаги қайсидир юридик шахсга хайр-эҳсон қилсангиз, исмингиз ва сиз билан боғланиш учун маълумот хайр-эҳсон юборилаётган ушбу юридик шахсга тақдим этилади. Ёки Муқаддас Китоб тадқиқини сўрасангиз, сўровингизни амалга ошириш учун исмингиз ва сиз билан боғланиш учун маълумот Яҳова Шоҳидларининг филиалига тақдим этилади.

Аккаунт яратаётганда, хайр-эҳсон қилаётганда ёки бошқа бир вазиятда сўралган маълумотни тақдим эта олмасангиз, сўровингизни амалга ошира олмаймиз.

Агар махфийлик сиёсатига ўзгаришлар киритилса, улар ушбу саҳифада тақдим этилади. Шундай қилиб, қандай маълумотларни йиғаётганимиз ва уларни қандай ишлатаётганимиз борасида ҳамиша хабардор бўлиб турасиз.

Мамлакатингиздаги қонунларга асосланиб, шахсий маълумотлар борасида қўшимча ҳуқуқларга эга бўлишингиз мумкин. Бу ҳуқуқлар сайтимиз орқали тақдим этган маълумотларга эга бўлиш, уларни ўзгартириш ёки ўчиришга тегишли бўлиши мумкин. Агар бу сизнинг мамлакатингизга тегишли бўлса, бу ҳақида шу ерда ўқишингиз мумкин. Борди-ю, шахсий маълумотларингиз ҳақидаги саволлар хайр-эҳсон билан боғлиқ бўлса, илтимос, хайр-эҳсонингизни олаётган шахс билан боғланинг. У ҳақидаги маълумот хайр-эҳсонни расмийлаштираётганда чиққан ва квитанцияда қайд этилган.