Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

CreativeDesignArt/DigitalVision Vectors via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Ирқий тенглик ушалмас орзуми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ирқий тенглик ушалмас орзуми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Кўпгина одамлар учун ирқий тенглик ушалмас орзу бўлиб қоляпти.

  •   «Ирқчилик ташкилотларнинг, ижтимоий гуруҳларнинг ва оддий одамларнинг ҳар кунги ҳаётига заҳар сингари зарар етказмоқда. Ирқчилик одамлар бир-бирига нисбатан адолатсизларча муносабатда бўлишига олиб келмоқда». (БМТ бош котиби, Антониу Гуттериш)

 Ирқий тенгликка эришиб бўладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ирқий тенгликка нисбатан Худонинг нуқтаи назари

 Муқаддас Китоб бизга Худо турли ирқдаги инсонларга нисбатан қандай нуқтаи назарда экани ҳақида ўргатмоқда.

  •   «Бутун ер юзида яшасинлар деб, Худо барча миллатларни бир одамдан вужудга келтирди». (Ҳаворийлар 17:26)

  •   «Худо юзхотирчилик қилмас экан. Аммо Ундан қўрқиб, тўғри йўл тутган ҳар бир кишини У миллатига қарамай қабул қиларкан». (Ҳаворийлар 10:34, 35)

 Муқаддас Китобга кўра, барча инсонлар битта оиланинг аъзоси ва Худо барча ирқдаги инсонларни қабул қилади.

Қандай қилиб ирқий тенгликка эришилади?

 Ирқий тенгликка Худонинг Шоҳлиги, яъни самовий ҳукумат ёрдамида эришилади. Бу ҳукумат инсонларга ўзаро қандай тўғри муносабатда бўлишни ўргатади. Одамлар ирқчиликка сабаб бўладиган туйғуларни қандай қилиб енгишни ўрганишади.

  •   «Ер аҳолиси адолатга ўрганади». (Ишаё 26:9)

  •   «Чин адолат тинчлик келтиради. Чин адолатнинг ҳосили мангу хотиржамлик, хавфсизлик бўлади». (Ишаё 32:17)

 Бугунги кунда миллионлаб инсонлар Муқаддас Китобдан бошқаларнинг қадр-қиммати ва ҳурматини жойига қўйишни ўрганишяпти.