Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

BalanceFormcreative/iStock via Getty Images Plus

Бошқаларга ёрдам бериш орқали ёлғизликни енгиш. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Бошқаларга ёрдам бериш орқали ёлғизликни енгиш. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Дунё бўйлаб одамлар ўзини ёлғиз ва бошқалар билан яқин дўст бўла олмайдигандай ҳис қиляпти. Соғликни сақлаш бўйича айрим мутахассислар бундай туйғулар билан курашишнинг йўлларидан бири бошқаларга ёрдам бериш деб ҳисоблайди.

  •   «Муҳтож инсонларга ёрдам бериш ҳаётимизни мазмунлироқ қилади ва ёлғизлик ҳамда бошқалардан ҳиссан йироқлашиш туйғулари билан курашишга кўмаклашади». (АҚШ, Миллий соғлиқни сақлаш институти)

 Бошқаларга ёрдам бериш учун нималар қилишимиз мумкинлиги борасида Муқаддас Китобда амалий маслаҳатлар бор. Уларни амалда қўллаш ёлғизлик билан курашишимизга кўмаклашади.

Нима қила оласиз?

 Сахий бўлинг. Бошқалар билан вақт ўтказиш, айниқса, буни жонли тарзда қилиш имкониятларини изланг. Бор нарсангизни бўлишишга тайёр бўлинг. Бундай қилганингизда, одатда одамлар яхшилигингиз учун миннатдор бўлади ва улар сиз билан дўстлашиши мумкин.

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Бошқаларга бериб туринглар, шунда улар ҳам сизларга беришади». (Луқо 6:38)

 Кучингизни бошқаларга ёрдам бериш учун сарфланг. Қийинчиликларни бошдан ўтказаётганларга ёрдам бериш йўлларини изланг. Бу уларни ҳамдардлик ила тинглашни ёки уларнинг оғирини енгил қилиш учун амалий ёрдам таклиф қилишни ўз ичига олади.

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Чин дўст ҳамма вақт... таянч бўлади». (Ҳикматлар 17:17)

 Бошқалар билан яхши муносабатларни ривожлантириш борасида кўпроқ билиш учун «Оилавий ҳаёт ва дўстона муносабатлар» номли мақолани ўқинг.