Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

15- ДАРС

Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

Финляндия

Ўргатиш

Далда бериш

Ваъз қилиш

Бизнинг ташкилотимизда пул эвазига хизмат қиладиган руҳонийлар йўқ. Аксинча, милодий биринчи асрда масиҳийлар жамоатида бўлганидек, бугунги кунда ҳам «жамоатга чўпонлик қилиш учун» тайинланган тажрибали оқсоқолларимиз бор. (Ҳаворийлар 20:28) Оқсоқоллар маънан етук кишилар бўлиб, жамоатда етакчилик ва чўпонлик қилишади. Улар буни «мажбурият юзасидан эмас, балки бажонидил, ҳаром йўл билан фойда кўриш учун эмас, аксинча, иштиёқ билан» бажаришади. (1 Бутрус 5:1–3) Улар бизнинг фойдамиз учун қандай ишлар қилишади?

Улар жамоатни ҳимоя қилишади. Оқсоқоллар йўл-йўриқ бериб, жамоатни маънавий зарардан ҳимоя қилишади. Яҳова уларга қанчалик масъулиятли вазифани ишониб топширганини тушуниб, оқсоқоллар Унинг халқи устидан ҳукмронлик қилишмайди, аксинча, бизнинг бахт-саодатимиз учун жон куйдиришади. (2 Коринфликларга 1:24) Сурувидаги ҳар бир қўйни яхши биладиган ғамхўр чўпон каби, оқсоқоллар жамоатнинг ҳар бир аъзоси билан танишиб олишга ҳаракат қилишади. (Ҳикматлар 27:23)

Улар бизга Аллоҳнинг иродасини бажаришни ўргатишади. Оқсоқоллар имонимизни мустаҳкамлаш учун ҳар ҳафта йиғилишлар ўтказишади. (Ҳаворийлар 15:32) Ушбу художўй кишилар ваъзгўйлик фаолиятида ҳам етакчилик қилишади. Улар биз билан ҳамкорлик қилиб, хизматнинг ҳамма турларини бизга ўргатишади.

Улар бизга шахсий қизиқиш кўрсатишади. Оқсоқоллар ҳар бир ваъзгўйнинг маънавий эҳтиёжлари ҳақида қайғуришади. Улар бизга Муқаддас Ёзувлар асосида тасалли ва мадад бериш учун уйимизга далдали ташриф билан келиши ёки Йиғилиш залида биз билан суҳбатлашиши мумкин. (Ёқуб 5:14, 15)

Аксарият оқсоқоллар жамоатдаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рўзғор тебратиш учун ҳам тер тўкиб ишлашади. Ушбу меҳнатсевар биродарларимиз чиндан ҳам ҳурматга сазовор. (1 Салоникаликларга 5:12, 13)

  • Оқсоқоллар жамоатда қандай вазифаларни бажаришади?

  • Оқсоқоллар ҳар биримизга қай йўсин шахсий қизиқиш кўрсатишади?