Асосий материалларга ўтиш

Азобларнинг охири борми?

Азобларнинг охири борми?

Сиз шундай айтишингиз мумкин:

  • ҳа

  • йўқ

  • балки

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

«Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди». (Ваҳий 21:3, 4, «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»)

БУ СИЗ УЧУН НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Худо муаммоларимизда айбдор эмаслигига аминлик. (Ёқуб 1:13)

Азоб-уқубатларга дуч келганимизда Худо бизни тушунаётганидан тасалли топиш. (Закариё 2:8)

Барча азоб-уқубатлар тугашига умид қилиш. (Забур 37:9–11)

МУҚАДДАС КИТОБДА ЁЗИЛГАН НАРСАЛАРГА ИШОНИШИМИЗ МУМКИНМИ?

Албатта, бунинг камида иккита сабаби бор:

  • Худованд азоб-уқубатлар ва адолатсизликдан нафратланади. Қадимда Худонинг халқига шафқатсиз муносабатда бўлишганда, Тангри Яҳова бунга бефарқ қолмаган. Муқаддас Китобда айтилишича, халқи «зулмкорлар ва шафқатсиз муносабатда бўлганлар дастидан» азоб чекканида Худонинг уларга раҳми келган. (Ҳакамлар 2:18)

    Бошқаларга ёмонлик қилганларни Худо ҳукм қилади. Масалан, Муқаддас Китобда ёзилишича, У «бегуноҳ қон тўкувчи қўлдан» нафратланади. (Ҳикматлар 6:16, 17)

  • Худо шахсан бизга ғамхўрлик қилади. Инсоннинг «дарди ва азобини» нафақат унинг ўзи, балки Яҳова ҳам билади! (2 Солномалар 6:29, 30)

    Шоҳлиги орқали Тангри Яҳова ҳар бир кишининг азоб-уқубатларига чек қўяди. (Матто 6:9, 10) Унгача эса Уни астойдил излаганларга У меҳр ила тасалли беради. (Ҳаворийлар 17:27; 2 Коринфликларга 1:3, 4)

БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ

Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўйяпти?

Бу саволнинг жавобини Муқаддас Китобнинг РИМЛИКЛАРГА 5:12 ва 2 БУТРУС 3:9- оятларидан топасиз.