Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Валтасарнинг исми тилга олинган лой цилиндр (Асл ҳажм келтирилган)

Биласизми?

Биласизми?

Қай йўсин археологлар бобиллик Валтасар яшаганини ва шоҳ бўлганини тасдиқламоқда?

КЎП йиллар давомида Муқаддас Китоб танқидчилари Дониёр китобида тилга олинган шоҳ Валтасар чиндан ҳам мавжуд бўлганини тан олмаган. (Дон. 5:1) Улар бундай нуқтаи назарга эга бўлганининг сабаби археологлар у чиндан ҳам яшаганини тасдиқловчи исбот топа олмаганида эди. Аммо 1854 йили ҳаммаси ўзгарди. Нима учун?

Ўша йили Британия консули Жон Жорж Тэйлор қадимги Ур шаҳрида (ҳозирги Ироқнинг жанубий қисми) баъзи қолдиқларни топди. У бу ерда катта минорада бир нечта лой цилиндрларни топди. Ҳар бир цилиндр тахминан 10 сантиметр узунликда бўлиб, уларда миххат ёзувида битилган матн бор. Цилиндрларнинг биридаги ёзув Бобил шоҳи Набонид ва унинг тўнғич ўғли Валтасар учун узоқ умр сўраб қилинган ибодатни ўз ичига олади. Ҳатто танқидчилар ҳам буни тан олишга мажбур бўлди. Мазкур топилма Валтасар чиндан ҳам мавжуд бўлганини исботламоқда.

Бироқ Муқаддас Китобда нафақат Валтасар мавжуд бўлгани, балки у шоҳлик қилгани ҳам айтилган. Бу сафар ҳам танқидчилар мазкур фикрни шубҳа остига қўйди. Масалан, 19- асрда инглиз олими Уильям Толбот қуйидагича таъкидлаган: «Валтасар отаси Набонид билан бир вақтда шоҳлик қилган. Аммо буни тасдиқлайдиган ҳатто кичик далил йўқ».

Лекин бошқа лой цилиндрларда Валтасарнинг отаси шоҳ Набонид йиллар давомида пойтахтдан узоқда бўлгани тўғрисидаги ёзув юқоридаги баҳс-мунозарага нуқта қўйди. Хўш, у йўқлигида ким ҳукмронлик қилган? Бир энциклопедияда шундай таъкидланган: «Набонид юришларга кетганида, тахтини ва қўшинининг аксар қисмини Валтасарга ишониб топширган». («Encyclopaedia Britannica») Хуллас, умуман олганда, ўша пайтда Валтасар Бобилда отаси билан бирга шоҳлик қилган. Шундай қилиб, археолог ва тил бўйича мутахассис Алан Миллард «Валтасар Дониёр китобида “шоҳ”» деб тилга олингани ўринли эканини таъкидлади.

Албатта, Худонинг хизматчилари учун Дониёр китоби ишончли ва у Худо томонидан илҳомлантирилганини исботловчи энг асосий далил Муқаддас Китобнинг ўзидир. (2 Тим. 3:16)