Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

[чапдан ўнгга] Марсело, Юмара ва Хавьер. Улар испан тилида чиққан Брайль шрифтидаги «Янги дунё таржимаси»ни ушлаб ўтиришибди

Улар севгини амалда кўрган

Улар севгини амалда кўрган

ЮМАРА ва унинг укалари Марсело билан Хавьер Гватемалада кичик бир қишлоқда яшайди. Муқаддас Китоб тадқиқини биринчи бўлиб Юмара бошлаган. Кейин эса укалари ҳам қўшилган. Лекин битта муаммо бор эди. Уларнинг кўзи ожиз ва Брайль шрифтида ўқий олмасди. Шунинг учун, улар билан тадқиқ ўтказган биродар хатбоши ва оятларни ўзи ўқиб берарди.

Йиғилишга бориш ҳам улар учун қийинчилик туғдирган. Уларга яқин бўлган Йиғилиш залига бориш учун улар 40 дақиқа йўл юришлари керак эди. Лекин жамоатдаги биродарлар уларга кўмаклашишган. Шунингдек, опа-укаларга ҳафта ўртасида ўтадиган учрашувда топшириқ берилганида биродарлар уларга маълумотни ёдлашга ёрдам беришган.

2019 йили майда уларнинг қишлоғида йиғилишлар ўтказила бошлагани учун доимий кашшоф бир жуфтлик у ерга кўчди. Улар Брайль шрифтида ёзишни ва ўқишни билишмаса-да, уни бошқаларга ўргатишни жуда хоҳлашарди. Шунинг учун, улар кутубхонага бориб, бу шрифтни ўрганишга астойдил киришишди.

Марсело йиғилишда шарҳ беряпти

Бир неча ой ичида опа-укалар Брайль шрифтида ўқишни бошлашди. Бу уларнинг маънан ўсишига катта ҳисса қўшди a. Ҳозир Юмара, Марсело ва Хавьер доимий кашшоф. Марсело жамоат хизматкори. Учаласи ҳам Яҳовага фаол тарзда хизмат қилишяпти. Уларнинг ғайрати бошқаларга ҳам жуда яхши таъсир қиляпти.

Бу опа-укалар жамоатдагилар уларни севги ила қўллаб-қувватлагани учун жуда миннатдор. Юмара шундай бўлишди: «Яҳованинг Шоҳидлари билан илк бор кўришганимиздаёқ бизга ҳақиқий севгини намоён этишди». Марсело эса қуйидагича деди: «Жамоатда ажойиб дўстларга эгамиз ва севги ила бирлашган катта оиланинг аъзоларимиз». Юмара ва укалари ер юзи жаннатга айланишини интиқиб кутишяпти. (Заб. 37:10, 11; Ишаё 35:5)

a «Брайль ёзувини ўқишни ўрганинг» номли рисола кўзи ожиз ёки унча яхши кўрмайдиган инсонларга Брайль ёзувида ўқишни ва ёзишни ўрганишга кўмаклашяпти.