Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Имондошимиз кўрсатган меҳрибонлик

Имондошимиз кўрсатган меҳрибонлик

ГУЖАРОТДАГИ (Ҳиндистон) бир шаҳарчада 1950 йиллар охирида Жоннинг отаси Яҳованинг Шоҳиди бўлди. Жоннинг битта опаси, иккита синглиси, иккита укаси ва онаси рим-католик динига мансуб бўлгани учун отасининг эътиқодига қарши эди.

Бир куни Жоннинг отаси унга битта конвертни биродаримизга етказишни айтади. Аммо ўша куни эрталаб Жон катта темир бочкани очаётганда бармоғини кесиб олади. Бунга қарамай, у отасининг айтганини бажармоқчи бўлиб, қонаётган бармоғини латта билан боғлайди-да, конвертни олиб бориш учун пиёда йўлга чиқади.

Жон манзилга етиб келганда, биродаримиз уйда йўқ экан, аммо хотини уйда бўлади. У Яҳованинг Шоҳиди эди. Конвертни олаётганда у Жоннинг бармоғи яраланганини кўриб қолади ва унга ёрдам таклиф этади. Опамиз аптечкани олиб келиб, кесилган жойини дорилар ёрдамида зарарсизлантиради ва бармоғини бинт билан боғлаб қўяди. Кейин Жонга иссиққина чой дамлаб беради. Опамиз шу вақт мобайнида у билан Муқаддас Китоб асосида самимий суҳбат юритади.

Ўшанда Жоннинг Яҳованинг Шоҳидлари ҳақидаги нотўғри фикри ўзгара бошлайди. У опамизга: «Исо Худоми ва Марямга ибодат қилиши керакми?» — деган иккита савол беради. Чунки бу борада Яҳова Шоҳидларининг эътиқоди католикларникидан фарқ қилади. Опамиз Жоннинг она тилини, яъни гужарот тилини биларди ва саволларга Муқаддас Китобдан жавоб кўрсатиб, унга «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар» номли букламани беради.

Кейинчалик, Жон уни ўқигани сайин ҳақиқатни топганини тушуна бошлайди. У руҳонийнинг олдига бориб, ҳалиги иккита саволни унга ҳам беради. Руҳоний ғазабга миниб, Муқаддас Китобни Жонга ташлайди-да: «Шайтоннинг ўзгинаси бўлибсан-ку! Исо Худо эмаслиги қаерда ёзилган? Қани Муқаддас Китобдан кўрсат. Марямга ибодат қилмаслигинг кераклиги-чи, қаерда ёзилган? Кўрсат, кўрсат дедим!» — деб бақириб беради. Руҳоний ўзини бундай тутганидан Жон ҳайратда қолиб, унга: «Черковга энди қадамимни босмайман»,— деб айтади. У шундай қилди ҳам.

Жон Яҳованинг Шоҳидлари билан тадқиқ ўтиб, ҳақ топиниш томонни эгаллади ва Яҳовага хизмат қила бошлади. Вақт ўтгач, оила аъзоларининг айримлари ҳам шундай йўл тутди. Деярли 60 йил илгари кесилган бармоғидаги чандиқ Жонга опамиз кўрсатган меҳрибонликни эслатиб туради. Имондошимизнинг бундай ҳаракати Жонни Яҳовага бутун умр хизмат қилишга ундади. (2 Кор. 6:4, 6)