Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ниневия шаҳрида улкан бинолар ва ҳайкаллар бор эди

Биласизми?

Биласизми?

Юнуснинг ўлимидан сўнг Ниневия билан нима бўлди?

ТАХМИНАН мил. авв. 670 йилга келиб Оссурия дунёдаги энг катта империяга айланди. Британия веб-саҳифасига кўра, унинг ҳудуди «ғарбда Кипрдан бошланиб шарқда Эронгача чўзилган. Муайян вақт давомида Миср ҳам унинг ҳудудига кирган». Унинг пойтахти Ниневия бўлиб, дунёдаги энг катта шаҳар ҳисобланган. У ерда кўплаб чиройли боғлар, ҳашаматли саройлар ва катта кутубхоналар бор эди. Қадимги Ниневия деворларидаги ёзувларга кўра, Оссуриянинг шоҳларига ўхшаб шоҳ Ашшурбанипал ҳам ўзини «жаҳон подшоҳи» деб айтган. Ўшанда Оссурия ва Ниневия забт этиб бўлмайдигандай туюлган.

Қудратли Оссурия жаҳон империяси ўшанда энг улкан империя эди

Бироқ Оссурия шуҳрат чўққисида бўлганда, Зафаниё пайғамбар шундай деб башорат қилган: «[Яҳова] Оссурияни вайрон қилади, Ниневияни қақраган саҳрога айлантириб, хароб қилади». Бундан ташқари, Нохум пайғамбар қуйидагича деган: «Кумушу олтинни талон-торож қилинг!.. Шаҳар бўшаб, кимсасиз қолди, вайронага айланди! [...] Сени кўрган ҳар ким сендан қочаётиб, бундай дейди: “Ниневия хароб бўлди!”» (Заф. 2:13; Нох. 2:9, 10; 3:7) Бу башоратларни эшитган одамлар қуйидагича ўйлагандир: «Бу бўлиши мумкинми? Ким ҳам қудратли Оссурияни енгади?» Ҳа, бу имконсиздай туюлган бўлса керак.

Ниневия кимсасиз ерга айланди

Ақл бовар қилмас воқеа юз берди! Мил. авв. еттинчи асрнинг охирига келиб, Оссурия бобилликлар ва мидияликлар томонидан забт этилди. Охири Ниневия кимсасиз қолди, одамларнинг эсидан чиқиб кетди. Нью-Йоркдаги Метрополитен санъат музейининг бир адабиётига биноан, «бу шаҳар кимсасиз қолиб, ер остида кўмилиб кетган. Ниневия ҳақида фақат Муқаддас Китобдан биламиз, холос». («By the Middle Ages») Муқаддас Китоб археология жамиятининг онлайн архивида айтилишича, 1800 йилларнинг бошида қудратли Оссуриянинг пойтахти чиндан ҳам мавжуд бўлганини ҳеч ким билмасди. Бироқ 1845 йили археолог Остин Генри Лейард Ниневия харобаларида қазишма ишларини олиб борган. Унинг топилмаларидан Ниневия қудратли шаҳар бўлганини кўрса бўлади.

Ниневия ҳақидаги башоратларнинг аниқ амалга ошгани ҳозирги сиёсий кучлар якун топиши ҳақидаги башоратлар ҳам рўёбга чиқишига бизни ишонтиряпти. (Дон. 2:44; Ваҳ. 19:15, 19–21)