Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ТАДҚИҚ УЧУН ТАВСИЯЛАР

Пухта тадқиқ ўтказиш орқали ҳушёр туринг

Пухта тадқиқ ўтказиш орқали ҳушёр туринг

Дониёр 9:1–19 ни ўқинг ва нега чуқур тадқиқ муҳим эканини билиб олинг.

Матн таркибини яхшироқ билиб олинг. Яқинда қандай ҳодисалар юз берди ва улар Дониёрга қандай таъсир қилди? (Дон. 5:29–6:5) Дониёрнинг ўрнида бўлганингизда, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз?

Тафсилотларини яхшироқ билиб олинг. Дониёр қайси «муқаддас ўрама битиклар»га қараган бўлиши мумкин? (Дон. 9:2, изоҳ; w11 1/1 22-саҳ., 2-хб.) Нега Дониёр ўзининг ва Исроил халқининг гуноҳларини тан олган? (Лев. 26:39–42; 3 Шоҳ. 8:46–50, dp-U 182–184) Қандай қилиб Дониёрнинг ибодати у Каломни пухта тадқиқ қилганини кўрсатяпти? (Дон. 9:11–13)

Қандай сабоқ олсак бўлади? Ўзингиздан сўранг:

  • «Дунёдаги ҳодисалар мени чалғитишидан қай йўсин йироқлаша оламан?» (Михо 7:7)

  • «Дониёр каби Каломни пухта тадқиқ қилиб қандай фойда оламан?» (w04-U 8/1 12-саҳ., 17-хб.)

  • «“Ҳушёр туринг” деган ундовга амал қилиш учун қайси мавзуларни шахсан тадқиқ қилсам бўлади?» (Мат. 24:42, 44; w12 15/8 5-саҳ., 7-, 8-хб.)